Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар сафларидан захирага бўшатиш ҳамда фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан захирага бўшатилсин.
2. 1974 — 1983 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2001 йилнинг апрель — май ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 23 март,
142-сон