Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.09.2018
Ҳужжат 06.09.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЕРРОРЧИ ГУРУҲЛАР ТАРКИБИГА АДАШИБ КИРИБ ҚОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПФ-5542-сонли «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатлар ҳудудидаги террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган, оғир жиноятлар содир этмаган, Ватанига, ота-онаси бағрига қайтиб, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган шахсларга яна бир бор имконият бериш, уларнинг беҳуда қурбон бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ҳамда гуманистик туйғу ва интилишлардан келиб чиққан ҳолда:
1. Турли хил экстремистик оқимлар таъсирида чет элларга кетиб, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолган, қўли қонга ботмаган, ўз қилмишидан надомат чекиб, пушаймон бўлиб бош эгиб келган шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилсин.
2. Ушбу Фармон мазкур шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун ҳуқуқий асос бўлиши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ушбу Фармон талабларидан келиб чиқиб, террорчилик, босқинчилик билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиш, халқимизнинг тинч ҳаётини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини янада кучайтирсин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳаллий ҳокимиятлар, маҳалла фаоллари ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга жиддий эътибор қаратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби М. Раҳмонқулов ва Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 6 сентябрь,
ПФ-2712-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 9-10-сон, 268-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)