|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ» ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида:
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида» (янги таҳрири) Қонунининг 8-моддаси.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига мувофиқ ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 17 август,
ПФ-2067-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 8-сон, 146-модда)