Ҳужжат 13.12.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2002 йил 12 августдаги 68-сон «Ўзбекистон Республикасининг шаҳар ва аҳоли пунктларида турар жойларни таъминлаш, таъмирлаш ва коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини (рўйхат рақами 1173, 2002 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 17-18-сон) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2010 йил 5 январдаги 1-6-4/8-25-сон ва 2012 йил 9 апрелдаги 1-6-320/8-сон тақдимномаларнинг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2002 йил 12 августдаги 68-сон «Ўзбекистон Республикасининг шаҳар ва аҳоли пунктларида турар жойларни таъминлаш, таъмирлаш ва коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1173, 2002 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 17-18-сон) ҳамда Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2003 йил 8 июлдаги 50-сон «Ўзбекистон Республикасининг шаҳар ва аҳоли пунктларида турар жойларни таъминлаш, таъмирлаш ва коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1173-1, 2003 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.