Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-351-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса фуқаролар вакиллари йиғилиши томонидан икки ярим йил муддатга сайланади.
Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
Овоз бериш шакли тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.