Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ҳужжат 02.08.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармонига ҳамда валюта бозорини эркинлаштириш юзасидан Ҳукумат қабул қилган тадбирларга мувофиқ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармонининг 3-банди;
«Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон Фармонининг 4-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида:
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-илова «Имтиёз ва преференциялар жорий этилмайдиган экспорт хом ашё товарларининг рўйхати» иловага* мувофиқ янги таҳрирда баён этилсин.
*Илова Фармоннинг рус тилидаги матнида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 август,
ПФ-2677-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 241-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)