|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.02.2017
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартишлар киритиш ҳақида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони 2-бандининг 4-хатбошидаги «3 йилдан кам бўлмаган» сўзлари «5 йилдан кам бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ҳ.А. Мухитдинов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 27 июль,
ПФ-4458-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 347-модда)