Ҳужжат 24.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 6-банднинг биринчи хатбошидан «Давсуғуртаназорат билан келишилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 26-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 28-банднинг иккинчи хатбошидаги «суғурталовчи томонидан белгиланади ва Давсуғуртаназорат билан келишилади» деган сўзлар «суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган фалокатлар захираси тўғрисидаги низомда белгиланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 29-банднинг учинчи хатбошидаги «суғурталовчи томонидан белгиланади ва Давсуғуртаназорат билан келишилади» деган сўзлар «суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган зарарлиликнинг тебраниши захираси тўғрисидаги низомда белгиланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6. 31-банддаги «бундай захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шартларини Давсуғуртаназорат билан келишилгандан» деган сўзлар «бундай захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартларини назарда тутувчи тегишли захира тўғрисидаги низом суғурталовчи томонидан тасдиқланганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.