Ҳужжат 08.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 15 апрелдаги 126-сон буйруғи (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 21-сон, 164-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.