Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.08.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 1999 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ 125-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кўламларини кенгайтириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича мезонлар ва баҳолаш тизимини белгилаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки:
юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга ва ижтимоий соҳа муассасаларига, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади;
юридик шахслар — истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шохобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 апрель,
119-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 170-модда)