|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.05.2024
|
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 4-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) 4-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
2-банднинг 14-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари»;
3-банднинг 17-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17) шаҳарда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар. Ҳарбий турдаги автомобиль колонналари».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2011 йил 14 апрелдаги 73 (5240)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 апрель,
ЎРҚ-281-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 147-модда)