Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
 LexUZ шарҳи
Республикада бозор инфратузилмасини шакллантириш, улгуржи ва биржа савдосини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилишни монополиядан чиқариш, товар-хом ашё биржаларидаги савдода контрактлар тузиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси, доимий ишловчи Республика ярмарка савдоси маркази — «Ўзкўргазмасавдо», улгуржи бозорлар тармоғи, бозор инфратузилмасининг бошқа бўғинлари ташкил қилинди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига биржа фаолиятини ташкил этишни яхшилашга, биржа битимларининг амалга оширилиши ҳамда биржа нархлари белгиланиши учун биржалар ва биржа савдоси қатнашчиларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган зарур ўзгартиш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун тақдим этсин.