Ҳужжат 23.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 14 СЕНТЯБРДАГИ ЎРҚ-255-СОНЛИ ҚОНУНИ)
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 февраль,
46-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхати «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари» бўлимининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг 5-кичик бандида:
учинчи хатбошидаги «очади» сўзи «ташкил этади» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«стажёр нотариус фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди, Олий малака комиссияси ва малака комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди»;
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«нотариат ва ФҲДЁ органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, ушбу органлар учун кўрсатмалар ва услубий тушунтиришлар беради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат нотариал идораларининг нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар, ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловлар миқдорларини тасдиқлайди»;
б) 9-банднинг 15-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15) адвокатларга берилган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «нотариуслар эса лицензиядан ҳам маҳрум қилинсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда):
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, рўйхатлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси»;
тўртинчи—олтинчи хатбоши бешинчи — еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун бундан буён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш»;
в) 8-банднинг учинчи хатбошидаги «унда давлат нотариал идоралари ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, кўрсатилаётган қўшимча хизматлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига» сўзлари «унда давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)