|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида банд бўлган юридик шахсларни солиққа тортиш тизимини янада соддалаштириш ва тартибга солиш, товар айланишини рағбатлантириш ҳамда бюджетга солиқлар тушуми тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)
4. Улгуржи савдо корхоналарига ўзининг фирма дўконлари орқали нақд пулга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширишга назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва нақд тушумни белгиланган тартибда инкассация қилиш (банкларга топшириш) шарти билан рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
маҳкамавий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 июнь,
ПФ-3270-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)