Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АСАКА ШАҲРИ ВА АСАКА ТУМАНИ ҲУДУДЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ҲАМДА АСАКА ШАҲРИНИ ТУМАН БЎЙСУНУВИДАГИ ШАҲАРЛАР ТУРКУМИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5, 9 ва 11-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қарор қилади :
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудлари бирлаштирилсин ҳамда Асака шаҳри туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин.
2. Андижон вилояти таркибида Асака шаҳри ва Асака тумани негизида умумий майдони 26 881 гектар бўлган Асака тумани тузилсин ҳамда унинг таркибига Асака шаҳри, «Зарбдор», «Илғор», «Кужган», «Мустаҳкам», Ниёзботир номли, «Ўзбекистон», «Қадим» ва «Қоратепа» қишлоқ фуқаролар йиғинлари киритилсин.
Асака шаҳри Асака туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.
3. Андижон вилояти Асака туманининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган график чизмага мувофиқ тасдиқлансин (илова қилинади).
4. Белгилаб қўйилсинки, Асака шаҳридаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Асака шаҳар Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТАШМУХАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2010 йил 19 ноябрь,
200-II сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 11-сон, 430-модда)