Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.03.2020
Ҳужжат 19.12.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Архив иши тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), «Ахборотлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 6-сон, 67-модда), «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 174-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 51-сон, 373-модда), «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 14-сон, 112-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош марказида (кейинги ўринларда АБМ деб юритилади) электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди».
2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Низомнинг 9, 12, 14 ва 18-бандларидан «Электрон тўлов маълумотларининг базалари жойлашган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.