|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарорига мувофиқ, шунингдек аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи хўжалик субъектлари томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналарининг техник тавсифлари ва сифатига қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 55-1 позиция қўшилсин:
| 55-1. | Назорат-касса машиналари (маълумотларни босиб чиқариш қурилмаси ўрнатилган электрон санаш машиналари ва касса аппаратлари) | 8470 21 000 0, 8470 50 000 0 |
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У.Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 ноябрь,
255-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 426-модда)