Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ ДОРИЛФУНУНИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Халқлар дўстлиги орденли Тошкент халқ хўжалиги институтини Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунига айлантириш тўғрисида» 1991 йил 6 июндаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой ичида Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунуни тўғрисидаги Низомни, унинг тузилишини, ягона ўқув режасини ва мутахассисликлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунининг ўқув корпусини, ётоқхоналарини ва ижтимоий, маданий-маиший объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш ҳақидаги масалани ҳал қилсин.
Вазирлар Маҳкамаси Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 19 июнь,
164-сон