Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1996 йилнинг биринчи чорагида вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 мартдаги 84-сон қарори билан қабул қилинган «1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари Дастури»ни бажаришга қаратилди.