Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, судлар томонидан мазкур масалага доир қонунчилик тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов тушунилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 13-бобига мувофиқ тартибга солинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шуни назарда тутиш лозимки, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдори арз қилинган талабнинг хусусиятига (мулкий ёки номулкий) боғлиқ бўлади ва «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, ставкалар бўйича аниқланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризачининг талаби мулкий хусусиятга эга бўлган ҳолларда давлат божи миқдори давогар томонидан кўрсатиладиган даъво баҳосидан келиб чиққан тарзда белгиланади ва судья томонидан ФПК 129 ва 130-моддаларига мувофиқ текширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Даъво бир неча даъвогар томонидан биргаликда бир ёки бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилганда давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўнинчи қисми.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир даъвогар томонидан бир неча жавобгарга нисбатан даъво тақдим этилганда ҳам, шунингдек судья томонидан бир турдаги бир неча талаб бир иш юритишга бирлаштирилганда ҳам давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ундирилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн биринчи қисми.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши лозим бўлган, лекин қайтарилмаган бўлса, башарти давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати ўтмаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг бешинчи қисми);
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, кассация шикоятига уни қайтаришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган бўлса-ю, лекин қайтарилмаган бўлса ва у бюджетга ўтказилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжатнинг ҳам илова қилинишига йўл қўйилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья аризачи қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинган-қилинмаганлигини текшириши шарт. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган фуқаролик ишлари бўйича давлат божидан озод қилинган жисмоний ва юридик шахслар рўйхати қатъий ҳисобланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолиши инобатга олиниши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья аризани қайтариш ҳақида ажрим чиқариши шарт (ФПК 195-моддаси). Ажримда тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммаси кўрсатилиши ва ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг такроран мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги тушунтирилиши шарт.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 133-моддасининг иккинчи қисми, 193-моддаси мазмунига кўра, судья фуқаролик ишини қўзғатиш босқичида аризачининг илтимосномаси бўйича, уни мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга, бўлиб-бўлиб тўлашга ёки миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ёхуд аризачининг илтимосномасини қаноатлантириш ҳақидаги алоҳида ажримида кўрсатади. Илтимоснома рад қилинганда, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар суднинг тегишли ажрими билан аризачига қайтарилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат божини қайтариш «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Бож қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, давлат божи суммаларининг қайтарилиши «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда суднинг ажримига асосан амалга оширилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
Бошқа суд харажатларига (ФПК 132-моддаси биринчи қисмининг 5-банди) суд томонидан оқилона миқдорларда белгиланадиган, ҳақиқатда йўқотилган вақт учун ундириладиган компенсация, вакилнинг ёрдами учун тўланадиган харажатлар ва ҳ.к. киради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 137-моддасида назарда тутилган йўқотилган вақт учун ҳақ суд томонидан ишда мавжуд ҳужжатлар асосида:
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ФПК 135-моддаси талабларига кўра, ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларни тўлаш тарафлар зиммасига юклатилиши сабабли, судларнинг эътибори ишни суд муҳокамасига тайёрлашда тарафлар томонидан уларни тўлашга зарур пул суммаларини суднинг депозит ҳисобига олдиндан киритиш чораларини кўриш лозимлигига қаратилсин.
Суд чиқимларининг тараф (тарафлар) томонидан олдиндан киритилмаганлиги гувоҳни, экспертни, мутахассисни чақириш, жойига бориб кўздан кечириш ҳақида қилинган илтимосномани, агар бу томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлаш учун зарур бўлса, қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда ишни кўриш билан боғлиқ сарф қилинган чиқимлар, ФПК 141-моддасида белгиланган қоидалар бўйича суд ҳужжати қабул қилинаётганда ундирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
15. Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар томонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги кейинчалик қўшимча ва ўзгартишлар киритилган «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга харажатларни тўлаш тартиби ва миқдори ҳақида»ги Қонуни билан белгиланган
16. Назарда тутмоқ лозимки, суд қарорини ижро қилиш билан боғлиқ харажатлар дейилганда, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 75-моддасида назарда тутилган харажатлар тушунилади. Уларни қоплаш мазкур Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ФПК 136 — 141-моддалари билан тартибга солинади Шу сабабли, суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан, зарур ҳолларда эса, бир тарафга бошқа тараф йўқотган, иш вақти учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлигини текшириши шарт, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафлар (тарафдан ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз даъво талабларидан улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолларда, давлат божи жавобгардан давлат даромадига ундирилади. («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн бешинчи қисми)
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати тугагунга қадар даъвогар даъводан воз кечганлиги муносабати билан алиментларни ундириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолда, жавобгардан давлат божи ундирилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Агар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда даъво баҳоси ошадиган бўлса, давлат божи даъво баҳосининг ошган суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг тўққизинчи қисми. Бунда келиб чиққан фарқ давлат фойдасига даъвогардан, даъво тўлиқ қаноатлантирилганда эса, жавобгардан ундирилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, фуқаролик ишларининг алоҳида тоифалари бўйича даъво баҳосини белгилашнинг хусусиятлари ФПК 129-моддасида назарда тутилган.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мулкка нисбатан ворислик ҳуқуқи тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилганда, давлат божи суд томонидан мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва ворисларнинг ҳар биридан унинг улушига мутаносиб равишда ундирилади. («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн еттинчи қисми)
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 262-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш назарда тутилмаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)