|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.2009
|
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ҲУДУДИДА МАҲСУЛОТ СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚҚА ОИД ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ССЖ аҳолисини, айниқса аҳоли жон бошига ўртача даромади кам бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини рўёбга чиқаришни давом эттириш мақсадида, жумҳуриятда кенг авж олган уй-жой қурилиши кўламларининг катталигини ҳисобга олиб ҳамда ССЖИ Президентининг «Аҳолига маҳсулот сотишдан олинадиган солиққа оид имтиёзларни кенгайтириш ҳақида» 1991 йил 5 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 мартдаги 72-сон қарорининг 1-пункти тўлдирилиб, шу йил 15 апрелдан бошлаб аҳолига қуйидаги молларни сотишдан беш фоизли солиқ олинмасин:
болалар учун моллар;
3-категориядаги умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;
чой, туз, гугурт;
маҳаллий бинокорлик материаллари;
цемент;
пишиқ ғишт, хом ғишт;
тошқол, керамзит ва бетон блоклар;
оҳакли, цементли ва мураккаб қоришмалар;
гипс, шағал, оҳак, қум.
2. Ўзбекистон ССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, ССЖИ Давлат банкининг Ўзбекистон жумҳурият банки, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси мазкур қарорнинг бажарилишини таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 апрель,
96-сон