|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2011
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида банд бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимини янада соддалаштириш ва тартибга солиш, бюджетга солиқлар тушуми тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 89-модда)
3. Улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари учун божхона тўловлари, давлат пошлиналари, савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган лицензия йиғимлари, шунингдек давлатнинг мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин. Бунда солиққа тортиш тизимини ўзгартириш ва солиқлар ставкасини индекслаш билан боғлиқ ўзгаришлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим фаолият турларини амалга оширишдан оладиган даромадларига қатъий белгиланган солиқнинг жорий этилиши тадбиркорлик, шу жумладан кичик ва хусусий бизнес субъектларининг фаолияти учун нисбатан ноқулай шарт-шароитни вужудга келтирувчи омиллар эмаслиги назарда тутилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 май,
ПФ-3076-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 106-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 21-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 89-модда)