Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.08.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 309-модда) ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 1 августдаги 56, 73, ЭГ-01/19-3822, 01-02/8-46-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарлари рўйхатининг (рўйхат рақами 1853, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 384-модда) «ТИФ ТН коди 2007 йил таҳрири» графасидаги «8523 (8523 21 000 0 ва дастурий таъминотдан ташқари)» кодли сатри «8523 29 — 8523 52 900 1 (дастурий таъминотдан ташқари), 8523 52 900 9 (банк пластик карточкаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган чип-модуллардан ташқари), 8523 59 — 8523 80 (дастурий таъминотдан ташқари)» кодли сатр билан алмаштирилсин.