Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илованинг «Лавозимлар номи» устунидаги «Давлат нотариусининг ўринбосари» ва «Консультант» сўзлари тегишли равишда «Катта давлат нотариусининг ўринбосари» ва «Давлат нотариусининг ёрдамчиси» сўзлари билан алмаштирилсин.