Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.08.2018
|
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 24 августдаги 26-сонли «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
(муқаддиманинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
6. Ишларни судда кўришга тайёрлаш жараёни барча фуқаролик ишлари бўйича шартлигини назарда тутиб, бундай жараённи кўзда тутувчи ФПКнинг 159, 160-моддалари талабларини бажариш зарурлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
8. ФПКнинг 160-моддасига мувофиқ, судья қилиниши лозим бўлган аниқ ҳаракатларни тўлиқ кўрсатиб, ишни судда кўришга тайёрлаш ҳақида ажрим чиқаришга мажбур.
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ФПКнинг 34-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
даъвогардан даъволарни ажратиш (ФПК 157-моддаси) ёхуд уларни бирлаштириш ва биргаликда кўриш (ФПК 155, 156-моддалари) мақсадида шу ёки бошқа жавобгарга нисбатан бир-бири билан боғлиқ бошқа талаблари бор-йўқлигини аниқлаши;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
жавобгардан даъвогарнинг талабларига қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан исботланиши мумкинлигини аниқлаши, ФПК 246, 247-моддалари қоидалари бўйича унга қарши даъво талаблари тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши;
ФПКнинг 180-моддаси талабларига биноан суд мажлисида амалга ошган ҳолда ҳал қилиш учун тарафлардан келишув битими тузиш эҳтимолини аниқлаши лозим.
11. Агар даъвони таъминлаш бўйича чораларни кўрмаслик ҳал қилув қарорини ижросини қийинлаштирадиган ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўядиган бўлса, судья ФПКнинг 248-моддасига мувофиқ ишни судда кўришга тайёрлаш давомида даъвони таъминлаш бўйича чоралар қўллашга ҳақли эканлиги судларга тушунтирилсин.
Шу жараёнда судья далилларни таъминлаш бўйича чоралар кўриши мумкин, чунки ФПКнинг 61-моддаси судга ариза берилган вақтдан бошлаб судья уларни таъминланишини назарда тутади.
12. Ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича барча ҳаракатлар қилиниб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг даъво талаблари ва эътирозлари аниқланиб, барча ҳужжатлар тўпланиб бўлингач ва ишни кўриш жойи ҳақидаги масала ҳал қилингач, ФПКнинг 161-моддасига биноан судья ажримга асосан судда ишни кўришга тайинлайди.
ФПКнинг 131-моддасида кўрсатилган фуқаролик ишларини кўриш муддатлари (тегишли равишда ўн кундан, йигирма кундан ва бир ойдан кечиктирмай) ишни судда кўришга тайёрлаш тугатилган кундан бошлаб ҳисобланади.
13. Судлар ФПКнинг 92, 93-моддалари талабларига қаттиқ риоя қилишлари ва қонунда кўрсатилган асосларга биноан ишларни асоссиз равишда тўхтатиб туришга йўл қўймасликлари лозим.
ФПКнинг 22-моддасига биноан баённома раислик этувчи ва суд мажлиси котиби томонидан суд мажлиси тугагач, уч кундан кечиктирмай имзоланиши лозим. Суд мажлиси баённомасини тузиш ва имзолашга муддат белгиланиши суд процесси иштирокчилари ўз вақтида баённома юзасидан эътироз келтиришлари ҳамда суд қарори устидан шикоят қилишларида муҳим аҳамиятга эгадир.