Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.02.2010
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 18-январдаги 4, 2010-3 сонли «Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1912-1, 23.01.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 6 мартдаги 27 ва 2007-23-сон «Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1666 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 26-сон, 126-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 3 февралдаги 14, 2009-5 - сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига (кейинги ўринларда — Махсус ҳисобварақ) ўтказиб бериш ва уни ишлатиш тартибини белгилайди.
7. Ушбу Низом кучга кирганга қадар «Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисида низом» (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1666 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 26-сон, 126-модда)га асосан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси кафолати асосида жалб қилинган кредитни сўндиришга йўналтирилмаган маблағлар тўлиғича Махсус ҳисобвараққа ўтказилади.