LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бундай ишларни тергов қилиш ва судда кўриш чоғида ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини олиш, тайёрлаш манбаларини аниқлаш лозим. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари сақланаётган объектларни қўриқлашда мансаб совуққонлигига йўл қўйилганлик ҳоллари ёхуд ўқотар қурол ёки унга ўқ-дорилар тайёрланган асбоб-ускуналардан фойдаланиш устидан тегишли назоратнинг бўлмаганлиги аниқланган тақдирда судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан ўзларининг муносабатларини билдиришлари, зарур ҳолларда эса, жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари шарт. Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари фаолиятида аҳоли қўлида қонунга хилоф равишда сақланаётган ўқотар қуролларни олиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам судларнинг эътиборидан четда қолмаслиги лозим.
4. Шахснинг Жиноят кодекси 247, 248 ва 249-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдорлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда айбдордан олинган у ёки бу ашёларнинг қонунга хилоф равишда эгаллаганлик, тайёрлаганлик, олганлик, олиб юрганлик, сақланганлик, ўтказганлик ва бепарволик билан сақаганлик учун қайд этилган моддаларда жавобгарлик кўзда тутилган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига тааллуқлилигини тегишли экспертиза ўтказиш йўли билан аниқлаш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, Жиноят кодексининг 247, 248-моддалари бўйича жавобгарлик фойдаланиш учун яроқли бўлган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ёхуд фойдаланишга яроқсиз ўқотар қурол ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаган, эгалик қилган, олган, олиб юрган, сақлаган ёки ўтказганда (башарти уларни яроқли ҳолатга келтириш учун айбдор аниқ имкониятга эга бўлган бўлса) келиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жиноят кодексининг 247-моддасига мувофиқ ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаганлик учун жавобгарлик улар қонунга хилоф равишда корхона, ташкилот, муассасалардан, шунингдек, қонуний ёки қонунсиз тарзда эгаллаб турган фуқаролардан олинган ҳолларда ҳам юзага келади.
Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, талончилик, товламачилик, босқинчилик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш Жиноят кодексининг 247-моддаси ва тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан, фақат бу моддалар (модда қисмлари) санкцияси Жиноят кодексининг 247-моддасидагидан оғирроқ жазони кўзда тутган ҳоллардагина квалификация қилиниши лозим (масалан, Жиноят кодекси 247-моддаси учинчи қисмининг «в» банди ва 164-моддаси 4-қисмининг «в» банди билан).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Шахс Жиноят кодекси 248-моддасида қайд этилган ашёларни эркин тарзда ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи бу ашёларни топшириш ҳақида тегишли органларга ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.