|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.11.2008
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1992 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ ПФ-465 РАҚАМЛИ ФАРМОНИНИНГ 3-БАНДИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги ПФ-4056-сонли «Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган
Республика спортчиларининг халқаро миқёсда мисли кўрилмаган ғалабага эришганликлари, уларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 августидаги ПФ-465 рақамли Фармонининг 3-банди «пул мукофотлари топширилади» сўзларидан кейин қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
олтин медаль — 10000 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 5000 АҚШ доллари;
бронза медаль — 3000 АҚШ доллари.
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Миллий банки билан биргаликда бир ҳафта ичида мазкур Фармоннинг 3-бандига мувофиқ тўлов тартиби тўғрисидаги таклифларни киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 12 апрель,
ПФ-821-сон