|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ БИР ЙЎЛА МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг ҳалол меҳнатини моддий рағбатлантириш мақсадида ҳамда кириб келаётган Янги – 2009 йил байрами муносабати билан:
1. 2008 йилнинг декабрь ойида бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари ойлик лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида пул билан бир йўла мукофотлансин.
2. Бюджет ташкилотлари ходимларига бир йўла пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур мукофотни тўлаш тартиби ва манбаларини белгиласин.
3. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга ўз ходимларини шахсий маблағлари ҳисобидан бир йўла мукофотлаш тавсия этилсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 декабрь,
ПФ-4069-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 12-сон, 692-модда)