Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ КУЧГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин, ушбу Қонуннинг 8, 9, 10 ва 12-моддаларида кўзда тутилган қоидалар бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 14 январдаги 10 (261)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 1992 йил 1 январига қадар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мослаштирсин;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
1992 йил 1 апрелга қадар:
ногирон деб ҳисоблаш учун асослар рўйхатини ишлаб чиқсин;
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш республика жамғармасини ташкил этиш тўғрисида таклифлар тайёрласин;
1992 йил 1 июлгача қонуннинг 8, 9, 10 ва 12-моддаларида кўзда тутилган қоидаларнинг босқичма-босқич амалга киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;
қуйидаги масалаларни:
саломатликни тиклаш марказларини ташкил этиш тартиби ва муддатларига, пул билан таъминлашга, уларнинг моддий-техникавий ва кадрлар таъминотига доир;
ногиронларнинг жамоат бирлашмаларига ихтисослаштирилган корхоналар барпо этиш ҳамда уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашда ёрдам бериш ҳақидаги;
тиббий, касб ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш бўйича мутахассислар, шу жумладан чет элда мутахассислар тайёрлаш ҳақидаги;
ногиронлар учун махсус иш жойлари яратиш ҳақидаги масалаларни ҳал этсин;
1992—1994 йилларда ижтимоий инфраструктура объектларини, биринчи навбатда транспорт воситалари ва коммуникацияларни, вокзал комплексларини, аэропортлар, шунингдек ногиронлар яшайдиган турар жой биноларини ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қайта жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1991 йил 18 ноябрь,
423-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 79-модда)