|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.07.2021
|
ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг
Қарори
«ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ КУЧГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги ЎРҚ-699-сонли «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон «Ўзбекистон ССР Конституцияси (асосий қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киритилсин.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1991 йил 2 июлдаги 124-сонида эълон қилинган.
2. Белгилаб қўйилсинки, республикада рўйхатдан ўтган ва ишлаб турган диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари) улар ҳуқуқий шахс ҳуқуқини олишлари учун 1992 йил 1 январга қадар қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олиниши керак. Илгари рўйхатдан ўтмаган, янги тузилаётган, ўзларининг динга мансубликларини ўзгартираётган диний ташкилотлар ўз уставлари (низомлари)ни қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олиш ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлиш учун 1992 йил 1 январдан эътиборан тақдим этадилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси шу йил охиригача:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонунларини «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида, шунингдек уни бузганлик учун жавобгарлик белгилаш тўғрисида таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Советлари «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бажаришни таъминлаш учун зарур чоралар кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1991 йил 14 июнь,
290-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 187-модда, 11-сон, 273-модда)