(1) «Адабий ва бадиий асарлар» атамаси адабиёт, фан ва санъат соҳасидаги ҳар қандай маҳсулотни, унинг қандай усул ва шаклда ифодаланганидан қатъи назар, ўзида қамрайди, шу жумладан: китоблар, брошюралар ва бошқа ёзма асарлар; маърузалар, мурожаатлар, ваъзлар ва бошқа шу каби асарлар; драматик ва мусиқали драматик асарлар; хореографик асарлар ва пантомималар; мусиқа асарлари, мтанли ёки матнсиз; кинематографик асарлар, уларга кинемотографияга айнан ўхшаш усулда ифодаланган асарлар тенглаштирилади; расмлар, шунингдек рассомлик, архитектура, скульптура, ўймакорлик ва литография асарлари; фотография асарлари, уларга фотографияга айнан ўхшаш усулда ифодаланган асарлар тенглаштирилади; амалий санъат асарлари; иллюстрациялар, картлар, планлар, эскизлар ҳамда география, топография, архитектура ёки фанларга тегишли пластик асарлар. (3) «Босиб чиқарилган асарлар» деганда, уларнинг экземплярлари қандай усулда босиб чиқарилганидан қатъи назар, муаллифларнинг розилиги билан босиб чиқарилган, муомалада бўлган экземплярлар сони, асар характерини эътиборга олган ҳолда, ўқувчиларнинг оқилона талабларини қониқтира оладиган асарларни тушунмоқ керак. Драматик, мусиқавий драматик ёки кинематографик асар намойиши, мусиқа асарининг ижроси, адабий асарнинг оммавий ўқилиши, адабий ёки бадиий асарларнинг сим орқали хабар қилиниши ёки эфирга узатилиши, санъат асарининг намойиши ва архитектура асари иншооти босиб чиқариш ҳисобланмайди.