[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРЕЯ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ БАНКИ ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Банк ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси иқтисодиётини интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корея экспорт-импорт банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхона очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Корея экспорт-импорт банки ваколатхонасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш тавсия этилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Корея экспорт-импорт банки ваколатхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда банкнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси фаолиятига кўмаклашиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Корея экспорт-импорт банки ваколатхонасига офис учун бино бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 ноябрь,
238-сон