Ҳужжат 13.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 сентябрда 1370-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 158-сонли «Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2004 йил 17 июндаги 125-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Оилавий болалар уйи тўғрисидаги низом» (2004 йил 17 июнь, рўйхат рақами 1370, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 24-сон, 283-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 август,
223-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 364-модда)