Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.10.2024
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Буйруғи
БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ МАХСУС ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 17 майда 177-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 19 сентябрдаги 176-сонли «Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3561, 22.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 8 сентябрда 98-сон билан тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомнинг (1995 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 177) II-боби қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Болалар, қариялар ва ногиронларнинг «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари, жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежлар, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлар реабилитация марказлари ва уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобидан 25% миқдорда ташкил этилади.
2. Мазкур буйруқ 2007 йил 1 сентябрдан кучга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 апрель,
45-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 209-модда)