Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбeкистон Рeспубликаси тижорат банклари ва МДҲ давлатларидаги корхоналар ўртасида коркрeспондeнт ҳисобварақлар очиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 февралдаги 69-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 июндаги 318-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўшимчалар киритилган.
Россия, Украина, Беларус ва Қозоғистонда етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзагросаноатбанк ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Россия, Украина, Беларус ва Қозоғистон тижорат банкларида вакиллик ҳисобварақларини очишга рухсат берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига барча мулк шаклидаги йирик корхона ва ташкилотларга Россия, Украина, Беларус ва Қозоғистон тижорат банкларида субсчётлар очиш учун рухсатномалар бериш тавсия этилсин.
3. Очиқ вакиллик ва субсчётлар бўйича операцияларнинг қонунийлиги учун Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзагросаноатбанк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раислари ва хўжалик жамиятлари раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда вакиллик ва субсчётлар бўйича операцияларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 июнь,
318-сон