1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
Киото протоколининг мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқларида экологик ҳамда энергияни тежайдиган лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилишни фаоллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
1. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенциясининг Киото Протоколини ратификация қилгани, унга мувофиқ Мусаффо ривожланиш механизми доирасида республика зарарли чиқиндилар чиқаришни чеклаш ва қисқартириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари, чет мамлакатлар ва компанияларнинг инвестицияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб эта олиши маълумот учун қабул қилинсин.
Идоралараро кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Котибияти 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Идоралараро кенгаш зиммасига қуйидаги асосий функциялар юклатилсин:
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизмидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш;
миллий даражада Мусаффо ривожланиш механизми бўйича лойиҳаларни танлаш ва маъқуллаш қоидалари ҳамда тартибларини тасдиқлаш;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган экспертизалар натижаларига кўра миллий даражада Мусаффо ривожланиш механизми бўйича лойиҳаларни маъқуллаш;
Мусаффо ривожланиш механизми бўйича лойиҳалар қатнашчилари ўртасида чиқиндилар чиқариш қисқартирилишини сотиб олиш тўғрисидаги Битимлар лойиҳаларини маъқуллаш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий органи этиб белгилансин ва унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклатилсин:
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий ва технологик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун тайёрлаш ва танлаб олиш, улар бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;
Мусаффо ривожланиш механизми доирасида амалга ошириш учун тақдим этиладиган лойиҳаларнинг Киото Протоколининг 12-моддасида белгиланган шартлар ва тартиб-қоидаларга, халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек барқарор ривожланишнинг халқаро ва миллий мезонларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш бўйича ваколатли вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Мусаффо ривожланиш механизми бўйича амалга ошириш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини маъқуллаш учун Идоралараро кенгашга киритиш;
Мусаффо ривожланиш механизми бўйича инвестиция лойиҳаларини Идоралараро кенгаш маъқуллаганидан сўнг БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси Котибияти ҳузуридаги Мусаффо ривожланиш механизмининг Ижро этувчи Кенгашига тақдим этиш;
Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш.
4. Белгилансинки, Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга оширувчи хорижий шерикларнинг фойдаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилади.
шундай лойиҳалар учун Мусаффо ривожланиш механизми Ижро этувчи Кенгаши томонидан жорий этилган ягона форматга қатъий мувофиқ ишлаб чиқилади;
Мусаффо ривожланиш механизми Ваколатли тезкор органи томонидан валидация (лойиҳани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор) қилиниши ва Ижро этувчи кенгаши томонидан рўйхатга олиниши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий органини БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси Котибиятида белгиланган тартибда рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Мусаффо ривожланиш механизми доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 декабрь,
ПҚ-525-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарорига 1-ИЛОВА
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгаш
ТАРКИБИ
1.
Р.С. Азимов
—
Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Идоралараро кенгаши раҳбари
2.
Э.М. Ганиев
—
ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
3.
Г.К. Саидова
—
иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
4.
В.Е.Чуб
—
Гидрометеорология хизмати маркази бош директори
5.
Б.Б. Ашрафханов
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
6.
Лавозими бўйича
—
қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
7.
Б.Б. Алиханов
—
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
8.
Б.М. Тешабаев
—
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси
9.
Ш.Х. Мажитов
—
«Ўзбекнефтгаз» МХК раисининг биринчи ўринбосари — бош бошқарма бошлиғи
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 12-сон, 711-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 917-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 07/22/436/1061-сон)