Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
Ҳужжат 21.09.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–330-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, танлов асосида инвесторлар томонидан сотиб олинган ёки бошқарувга қабул қилинган иқтисодий ночор тўқимачилик корхоналарининг фаолият юритишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Белгилансинки, тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва бошқарув компанияларини танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари билан тўқимачилик корхоналари мулкини олди-сотди ёки ишончли бошқарувга топшириш битимларини амалга оширишда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва бошқарув компанияларини танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари билан сотиб олинган мулк негизида янгитдан барпо этиладиган ёки ишончли бошқарувга топширилган тўқимачилик корхоналарига қуйидагилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги «Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-456-сонли қарори билан белгиланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган пахта толасини ташқи савдо компаниялари орқали чет эл валютасига харид қилиш механизми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 38-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
3. «Тошкент Тўйтепа Текстиль» МЧЖнинг мулки танлов натижасида «Sреntex Industrues» (Ҳиндистон) компанияси ўзига қарашли «Спентекс Тошкент Тўйтепа» МЧЖ томонидан 81,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суммага сотиб олингани, олди-сотди шартномаси кучга кирганида тўланадиган биринчи тўлов миқдори 20,25 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши, қолган қисми кейинги тўрт йил мобайнида тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент шаҳри,
2006 йил 21 сентябрь,
ПҚ-474-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 532-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 46-сон, 527-модда, 47-сон, 537-модда)