|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.01.2019
|
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИ САҚЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420-сонли «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунига асосан 2019 йил 11 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан маъмурий ишлар бўйича судьянинг қарорига биноан қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар суткасига энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундириб олинади.
2. Қамалган шахс маъмурий қамоқда бўлган вақтида ишлаган ва бу билан ўзини сақлаш харажатларини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Қамалганлар меҳнатга қобилиятсиз бўлсалар, улар ҳам бу харажатларни ундиришдан озод қилинадилар.
Айрим ҳолларда судья аниқ ҳолатларни ва қамалганнинг шахсини ҳисобга олиб, уни мазкур харажатларни тўлашдан озод қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
68-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 116-модда)