|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.10.2009
|
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга Қарши курашиш Департаменти Бошлиғининг
Буйруғи
«ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЁКИ БОШҚА МОЛ-МУЛК БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРДА ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЮЗАСИДАН ИЧКИ НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» БУЙРУҚНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 мартда 1597-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 37 сонли «2006 йил 19 июндаги 517-сонли ва 2007 йил 22 февралдаги 12-сонли буйруқларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1597-2 16.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлашга оид кейинги чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 12 январдаги ПҚ-565-сон ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида»ги 2007 йил 20 февралдаги ПҚ-586-сон қарорларини бажариш мақсадида, буюраман:
1. «Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг (2006 йил 19 июль, рўйхат рақами 1597 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 284-модда) амал қилиши 2013 йил 1 январгача даврда тўхтатиб турилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи Н. ЮЛДАШЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 февраль,
12-сон
Келишилди:
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 28 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 92-модда)