|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мустақиллик йилларида республикада ички бозорни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилди. Нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш таъминланмоқда, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Автотранспорт воситаларининг бир қисмини суюлтирилган ва сиқилган газга ўтказиш комплекс чора-тадбирлари амалга оширилди ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кенг тармоқли инфратузилма ташкил этилди.
Иқтисодиётнинг ўсиши ва унга боғлиқ равишда автотранспорт воситалари сонининг кўпайиши автомобиль ёнилғисига, шу жумладан суюлтирилган ва сиқилган газга бўлган эҳтиёж ўсишига олиб келмоқда. Айни вақтда, суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланиш ҳажмини тегишли равишда кўпайтириш, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларини ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш бўйича аниқ стратегия белгиланмаган.
Автотранспорт воситаларини экологик тоза ёнилғи турлари билан ўз вақтида таъминлаш, автомобиль бензинини улар билан алмаштириш, республиканинг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ушбу мақсадларда инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларини халқаро ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйлаб мақбул жойлаштиришнинг лойиҳа схемаларини киритсинлар.
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси «Ўздавнефтгазинспекция», Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 3, 3а, 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ прогноз параметрлар бажарилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сиқилган ва суюлтирилган газдан фойдаланиш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситалари конструкциясининг лойиҳа ҳужжатларига ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
Тошкент ш.,
2007 йил 10 февраль,
30-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 64-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)