1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
КРЕДИТ АХБОРОТИ МИЛЛИЙ ИНСТИТУТИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА БАНКЛАРАРО КРЕДИТ БЮРОСИ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА КРЕДИТ АХБОРОТИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 апрелда 1562-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/5-сонли «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1562-1, 30.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 майдаги ««Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахбороти тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низомни (2004 йил 1 июль, рўйхат рақами 1379) тасдиқлаш тўғрисида»ги 12/1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 март,
7/2-сон
Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 7/2-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(янги таҳрирда)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Банк сири тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 197-сон «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (кейинги матнда — КАМИ) томонидан тижорат банкларининг кредит, лизинг ҳамда факторинг операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш тартибини белгилаб беради.
I. Умумий қоидалар
1. КАМИ тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади, улар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради, кредит ахборотининг ягона реестрини (кейинги матнда — реестр) юритади ҳамда Банклараро кредит бюроси (кейинги матнда — БКБ) ва тижорат банкларига ахборот тақдим этади.
2. Тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (кейинги матнда — факторинг) шартномалар шартлари, гаровга олинган мулк, кафолатлар (кафилликлар, кредит таваккалчилигини суғурталаш) тўғрисидаги ахборот, шунингдек давлат статистика ва иқтисодиёт органлари, нодавлат ташкилотлари ва хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тартибда ва асосларда олинган маълумотлар КАМИ реестрини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
II. Тижорат банклари томонидан ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддати
потенциал қарз олувчилар томонидан тақдим этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар;
банк кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар;
тузилган кредит, лизинг ҳамда факторинг (кейинги матнда — кредит) шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш давомида қарздорлар тўғрисида банкка маълум бўлган маълумотлар;
қарздорлар томонидан банк билан тузилган кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
4. Тушган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар, 1-иловага мувофиқ шаклда, буюртма тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
5. Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар, 2-иловага мувофиқ шаклда, тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
Тузилган кредит шартномалари ҳақидаги маълумотлар, 3-иловага мувофиқ шаклда, тегишли шартномалар тузилган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
6. Қарздорлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар, 4—6-иловаларга мувофиқ шаклларда, операциялар бажарилгандан сўнг бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
7. Маълумотларни тайёрлаш ва жўнатиш, шунингдек реестрдан ахборот олиш банк Бошқаруви раиси (раҳбари) томонидан тайинланадиган банкнинг ваколатли ходими томонидан амалга оширилади.
Банкнинг ваколатли ходими тўғрисидаги маълумотлар КАМИга у тайинлангандан сўнг уч иш кунидан кечикмаган ҳолда юборилиши шарт.
Ваколатли ходим тақдим этиладиган маълумотларнинг махфийлигини банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлашга мажбурдир.
III. Кредит ахборотини йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тартиби
8. Банклар томонидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош ахборотлаштириш маркази ёки Минтақавий ахборотлаштириш марказлари (кейинги матнда — БАМ) электрон алоқа тизими орқали Марказий банкнинг меъёрий талабларига мувофиқ белгиланган форматда шифрланган файл кўринишида тақдим этилади.
9. Банклардан олинган маълумотлар БАМ томонидан КАМИ серверида автоматик тарзда қайта ишланади ва реестрга киритилади.
Реестрга киритилган ҳар бир кредит буюртмасига БАМ уникал (хос) код беради. Хос код буюртма берувчи банкининг коди, буюртма тушган сана ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)дан иборат бўлади. Кредит буюртмасининг хос коди уни реестрдан чиқарилгунга қадар сақланади.
10. Банк томонидан кредит берилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, кредит буюртмасининг хос коди автоматик тарзда буюртма берувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасига берилади.
Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси билан боғлиқ бўлмаган сабаблар билан рад этилган тақдирда, ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқарилади.
Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси билан боғлиқ бўлган сабаблар билан рад этилган тақдирда, банк томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан 3 ой ўтгандан сўнг ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқарилади.
қарздор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини вақтида ва тўлиқ бажарган ҳолларида кредит шартномаси бекор қилинган тақдирда 5 йил ўтгандан кейин;
қарздор ўз мажбуриятларини лозим бўлган тарзда бажармаган ёки банклар томонидан кредит қолдиғининг суммасини «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказилган ҳолларида кредит тўланган тақдирда 10 йил ўтгандан кейин.
Ноаниқ ахборот тижорат банкининг хатига асосан реестрдан чиқарилиши мумкин. КАМИ рўйхатдан чиқарилган ноаниқ ахборотнинг электрон баённомасини юритади ва у бир йил давомида сақланади.
Кредит ахборотини бошқа асослар бўйича реестрдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
12. Берилаётган ахборот сифатини назорат қилиш мақсадида КАМИ белгиланган тартибда тижорат банкларининг Марказий банкнинг бўлинмалари томонидан олинган маълумотларини олиш ҳуқуқига эга.
IV. Банк назоратини амалга ошириш мақсадида кредит ахборотидан фойдаланиш
13. Банк назорати функцияларини амалга ошириш, кредит сиёсатидаги ўзгаришларни ва тижорат банкларининг кредит портфели ҳолатини таҳлил этиш мақсадида реестрда сақланаётган кредит ахбороти Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаментига ҳар ойда ёки ёзма сўровнома асосида, Марказий банкнинг Тижорат банкларини назорат қилиш департаментига ёзма сўровнома асосида, Марказий банкнинг бошқа бўлинмаларига Марказий банк раҳбариятининг кўрсатмасига кўра тақдим этилади.
14. Марказий банкнинг бўлинмалари томонидан олинган кредит ахборотидан бошқа мақсадларда фойдаланилиши, шунингдек уларни учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.
V. БКБ ва тижорат банкларига маълумотларни тақдим этиш тартиби
15. Реестрда сақланаётган маълумотлар БКБ ва тижорат банкларига фақат тегишли шартномалар асосида тақдим этилиши мумкин.
Юридик ёки жисмоний шахснинг кредит ажратиш ҳақидаги ёзма мурожаати банк учун ушбу шахс ҳақидаги кредит ахборотини реестрдан олиш учун асос бўлади.
16. Реестрдаги ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги шартнома тақдим этиладиган ахборотнинг ҳажми ва олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш ҳамда ошкор этилмаслиги бўйича томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги мажбурий шартларни ўз ичига олиши шарт.
17. Реестрдаги ахборот БКБ ва тижорат банкларига Марказий банк томонидан ўрнатилган тартибда БАМ алоқа каналлари орқали шифрланган кўринишда юборилган электрон сўровномалар асосида тақдим этилади.
БКБ ва тижорат банкларининг сўровномаларига жавоблар тайёрлаш ва бериш реал вақт режимида амалга оширилади.
18. Тижорат банклари ва БКБ ўрнатилган тартибда тақдим этилган ва рўйхатдан ўтказилган кредит буюртмалари мавжуд бўлгандагина, реестрдан ахборот олиш ҳуқуқига эгалар.
Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи, кредит таъминотининг эгаси ёки факторинг бўйича қарздор тўғрисидаги маълумотларни олишга фақат уларнинг ёзма розилиги бўлганда рухсат берилади.
БКБ ва тижорат банкининг сўровномасида буюртма берувчи тўғрисидаги ва кредит буюртмасининг банк девонхонасида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши шарт.
БКБ ва тижорат банки томонидан реестрдан бошқа тартибда ахборот олинишига йўл қўйилмайди.
БКБ ва тижорат банклари реестрдан потенциал қарздор ва унинг кўзда тутилаётган кафиллик берувчиси ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида қуйидаги маълумотларни сўралган сана ҳолатига олиш ҳуқуқига эгалар:
а) қарздорнинг тўлиқ номи;
б) қарздорнинг солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки паспорт серияси;
в) уч ой давомида қондирилмаган ёки рад этилган кредит буюртмалари сони;
г) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафилликлар сони;
д) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафилликларнинг умумий суммаси;
е) банк коди (МФО);
ж) кредит валютаси;
з) кредит бўйича берилган сумма;
и) кредит бўйича муддатли ёки муддати узайтирилган қарздорлик суммаси;
к) кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик суммаси (шу жумладан суд жараёнидаги сумма ва «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларига ўтказилган сумма);
о) аввалги мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Потенциал қарздор тўғрисида КАМИ реестридан олинган маълумотлар кредит буюртмаси бўйича кредит бериш ёки рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди. Банклар қонунчиликка асосан банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.
VI. Жавобгарлик
19. Тижорат банклари ахборотни тақдим этиш муддатлари бўйича ушбу Низом талабларини бузганда ёки ноаниқ ахборот узатганда қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.
20. КАМИ, БКБ ва тижорат банклари қонунчиликда ўрнатилган тартибда мазкур Низомда белгиланган тартибда ахборот алмашинуви давомида уларга маълум бўлган банк сири бўлиб ҳисобланадиган маълумотларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлашга жавобгардирлар.
21. Тижорат банклари ва БКБ потенциал қарздор ёки унинг кўзда тутилаётган кафили ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида ушбу Низомда ўрнатилмаган тартибда КАМИдан ахборот олганликлари учун жавобгарликка тортиладилар.
22. КАМИ, БАМ, БКБ ва тижорат банклари кредит ахборотининг хавфсиз узатилиши ва тегишли сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган барча ташкилий ва техник чораларни кўришлари лозим.
23. Мазкур Низом ва банк сири тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорга мувофиқ кредит буюртмасини рад этиш сабабларининг баёни
* Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича рад этилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.
Кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари тўғрисидаги маълумотлар
Шартномага мувофиқ лизинг объекти сони, сифати, таркиби, баҳоси ва бошқа параметрлари, рўйхатдан ўтганлиги (агар ушбу объект рўйхатдан ўтиши лозим бўлса)
Қарздорлар томонидан учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар