Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.06.2009
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ УЧУН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 10 ОКТЯБРДАГИ ПФ-2086-СОН ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сонли Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармонининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этиладиган боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари уларни давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ягона ер солиғи тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади. Солиқ солишдан бўшайдиган маблағлар мақсадли тартибда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга, боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳамда уларни кенгайтиришга йўналтирилади».
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 апрель,
ПФ-3741-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 16-сон, 131-модда)