Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.09.2024
Ҳужжат 07.11.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги ПФ-139-сонли «Энергетика соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006—2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида» 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сонли қарорининг 3-иловасидаги 46-позицияси қуйидаги мазмундаги 46-1 ва 46-2-позицияларга алмаштирилсин:
46-1‎ 3-1‎ «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК‎ Тошкент ш.‎ 51,00‎ -‎ 44,62‎
46-2‎ 3-2‎ «Ўзгеобурғунефтгаз» АК‎ Қарши ш.‎ 51,00‎ -‎ 44,62‎
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сонли қарорининг 1-иловасидаги «Ўзбекнефтгаз» МХК» бўлими чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 ноябрь,
ПҚ-506-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 441-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)