Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.03.2020
Ҳужжат 13.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМЛАРИДА АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 августда 1552-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан, Бошқарув қарор қилади:
1. Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1552) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 апрель,
10/7-сон
Марказий банк Бошқарувининг
2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарорига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор бўйича:
а) номланишдаги «электрон тизимларида» сўзлари «автоматлаштирилган банк тизимларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «электрон тизимларида» сўзлари «автоматлаштирилган банк тизимларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банддаги «электрон тизимларида» сўзлари «автоматлаштирилган банк тизимларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги низом бўйича:
а) номланишдаги «электрон тизимларида» сўзлари «автоматлаштирилган банк тизимларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Архивлар тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон ҳисоблаш машиналари дастурлари ва маълумотлар базасини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида»ги, «Банк сири тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.»
в) 1-банддаги «электрон тизимларида» ва «электрон тизимларнинг» жумлалари мос равишда «автоматлаштирилган банк тизимларида» ва «автоматлаштирилган банк тизимларининг» жумлалари билан алмаштирилсин.
3. Низомнинг II бўлими қуйидаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Тижорат банкларида автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади.
Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.».
4. Низомнинг 3—29-бандлари 4—30-бандлар деб ҳисоблансин.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг
биринчи ўринбосари А. ИЗБОСАРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 апрель
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)