1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти]
1. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг:
ҳудудий газтаъминоти корхоналарини (бундан кейин ҲГК деб аталади) «Ўзкоммунхизмат» агентлиги таркибидан «Ўзбекнефтгаз» МХКга қарашли «Ўзтрансгаз» АК таркибига ўтказиш;
барча тоифадаги истеъмолчиларни газ билан таъминлаш учун ҲГК негизида «Ўзтрансгаз» АКнинг унитар корхоналари шаклида 6 та ҳудудлараро корхона ташкил этиш орқали республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш ва сотиш бўйича ягона технологик тизимни яратиш;
ҳудудлараро газ таъминоти корхоналарига «Ўзтрансгаз» АК шартнома топшириғи асосида газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газни сотиш бўйича ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзтрансгаз» АКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, ер ости газ омборлари, газ тақсимлаш тармоқлари ва ускуналарини ишлатишда хавфсизлик қоидаларининг меъёрий талабларига амал қилган ҳолда республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш;
магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида ягона техник сиёсатни олиб бориш, бунда уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни ҳисобга олиш ҳамда табиий газни ташиш технологияси ва гидравлик балансига риоя этиш;
магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида табиий газдан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
замонавий ҳисоблаш жиҳозлари ва усулларини жорий этган ҳолда сотилган газ қатъий ҳисоб-китоб қилиниши ва тушумнинг тўлиқ топширилишини таъминлаш, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш чораларини кўриш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газни ўғирлаш ҳолларининг олдини олиш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бартараф этиш;
«Ўзтрансгаз» АКнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси, ходимларнинг умумий сони 157 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари 109 бирлик сифатида 1, 1а ва 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин;
«Ўзтрансгаз» акционерлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари ва ҳудудлараро унитар корхонанинг туман (шаҳар) бўлимлари намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
«Ўзтрансгаз» АК «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишида тузилган шартнома ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
«Ўзтрансгаз» АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналари ҲГК шартнома ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
5. Идоралараро комиссия таркиби ва Ўзбекистон Республикасида газ таъминоти тизимини қайта ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 5 ва 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
6. Идоралараро комиссия (Э.Р. Шоисматов) «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзтрансгаз» АК билан биргаликда:
икки ой муддатда ҳудудий газтаъминоти корхоналарининг қабул қилинган мол-мулкини 2006 йил 1 июль ҳолатига кўра инвентаризациядан ўтказсин ва қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоласин;
2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҲГКни қайта ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин ва уларнинг негизида «Ўзтрансгаз» АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини ташкил этсин;
ҲГК қайта ташкил этилаётган даврда табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларга узлуксиз етказиб берилиши, белгиланган техник ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминласин;
«Ўзтрансгаз» АКнинг ҳудудлараро унитар корхоналарини юқори малакали кадрлар билан таъминласин.
7. «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва «Ипотекабанк» АТИБ билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг хорижий кредитлар ва Ҳукумат қарорларига кўра берилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитлари бўйича қарз мажбуриятлари юзасидан кредит ҳужжатларига тегишли ўзгаришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолатига тегишли қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
9. «Ўзтрансгаз» АК ва унинг бўлинмалари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҲГКнинг берилаётган автотранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганда Республика йўл жамғармасига йиғимларни тўлашдан, шунингдек, етказиб берилган табиий газ учун қарзни ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари ва фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқиладиган даъво аризалари бўйича олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинсин, давлат божи айбдор томондан ундирилсин.
10. «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
ПҚ-438-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида газ таъминоти тизимини қайта ташкил этиш бўйича Идоралараро комиссия таркиби
Э.Р. Шоисматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
Н.М. Ханов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари
А.А. Азизов
—
«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раиси
У.О. Холмухамедов
—
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори
Г.К. Саидова
—
иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
Б.Б. Ашрафханов
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
Э.Ф. Гадоев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорига 6-ИЛОВА
Газ таъминоти тизимини қайта ташкил этиш бўйича Идоралараро комиссиянинг ташкилий чора-тадбирлари
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Бажариш муддати
Ижро учун масъуллар
Ижросини назорат қилиш
1.
«Ўзкоммунхизмат» агентлигига қарашли ҳудудий газ таъминоти корхоналарини ҳудудлараро «Ўзтрансгаз» АЖ УШК этиб қайта ташкил этишнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Август
«Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Давлат мулк қўмитаси, Ўздавнефтгазинспекция
Тегишли ВМ АТД
2.
Табиий газ истеъмолчилари ва уларнинг, шу жумладан аҳоли бўйича қарзларини хатловдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Вазирлар Маҳкамасига табиий газ бўйича реал бўлмаган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни таркибий ўзгартириш масалалари бўйича таклифлар киритиш
Октябрь
Молия вазирлиги, ДСҚ, «Ўзбекнефтгаз» МХК
Тегишли ВМ АТД
6.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларини янги таҳрирда тасдиқлатиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ўзгартириш киритиш (рўйхат рақами 1441, 2005 йил 14 январь)
Август
Молия вазирлиги, ДСҚ, «Ўзбекнефтгаз» МХК
Тегишли ВМ АТД
8.
Аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш тартибини ишлаб чиқиш.
Таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ва ҳудудлараро газ таъминоти корхоналари ва уларнинг филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Сентябрь
«Ўзбекнефтгаз» МХК, Давлат мулк қўмитаси
Тегишли ВМ АТД
10.
Магистрал газ қувурлари объектлари ва газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланишнинг, шунингдек, табиий газни етказиб бериш ва ҳисобга олишнинг ягона техник сиёсати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш ва етказиб берилган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш бўйича ҳамкорлик шартномасини тайёрлаш ва имзолаш.
Сентябрь
«Ўзбекнефтгаз» МХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Тегишли ВМ АТД
12.
Табиий ва суюлтирилган газни сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига тегишли лицензияни қайта расмийлаштириш.
Сентябрь
«Ўзбекнефтгаз» МХК, Ўздавнефтгазинспекция
Тегишли ВМ АТД
13.
Газ истеъмолчилари билан шартномаларни қайта тузиш.
Октябрь
«Ўзтрансгаз» АК
Тегишли ВМ АТД
14.
Ҳукумат қарорига мувофиқ тақдим этиладиган хорижий кредитлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитлари бўйича «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг қарз мажбуриятлари бўйича кредит ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш. Кредит ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолатига тегишли қўшимчалар бериш.
Газ ҳисоблаш асбобларини модернизация қилишни ҳисобга олган ҳолда, табиий газ учун марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритиш ва тўловларни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш.