Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.08.2013
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН СОДДАЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТ ТУЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (20-СОНЛИ БҲМС)ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 11 июлда 879-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлдаги 70-сонли «Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2501, 14.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ–244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 23 ноябрда 87-сон билан тасдиқланган «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)нинг (2000 йил 24 январь, рўйхат рақами 879) 1.1. бандидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибининг 6-бандига» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 июнь,
51-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 280-модда)