|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.2009
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОЛХОЗЛАР, СОВХОЗЛАР ВА БОШҚА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ БЮДЖЕТГА ФОЙДАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲАМДА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИДАН 11 ФОИЗЛИ АЖРАТМАЛАР ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нархлар ислоҳоти муносабати билан қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Колхозлар (балиқчилик колхозлари ҳам), совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари 1991 йилда бюджетга фойдадан олинадиган солиқ ва 1991 йилнинг 1 октябридан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 11 фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 29 сентябрь,
249-сон