Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2008
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ
8, 71-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 4 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда
маъқулланган
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312, 313-моддалар, № 12, 415, 416-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ягона солиқ тўлови тўловчилар ягона солиқ тўловини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ бир вақтнинг ўзида эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорга камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ҳақлидирлар»;
2)71-модда биринчи қисмининг 24-бандидаги «Телерадио-компаниясининг» деган сўз «миллий телерадиокомпаниясининг, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 22 июндаги 119 (3918)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 июнь,
№ ЎРҚ-35-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-25-сон, 224-модда)