|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ҳужжат 06.06.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сон қарори 1-иловасининг 264-позицияси олиб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарори 3-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари» бўлимидаги:
«Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» ва «Савдо» ҳудудий АК» сўзлари олиб ташлансин;
«Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси» сўзлари қўшиб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июнь,
ПҚ-369-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 205-модда; 2007 й., 19-20-сон, 191-модда)